Бошланди. Credit Suisse россияликларнинг 5 млрд долларлик активларини музлатди
Credit Suisse банки Россия билан алоқадор бўлган, умумий қиймати тахминан 5 миллиард долларлик активларни музлатиб қўйди. Бу кредит ташкилоти АҚШ санкциялари остида қолмаслиги учун қилинди.
Банкдаги музлатиб қўйилган ҳисоб эгаларининг номлари очиқлангани йўқ.
Апрель ойининг бошида АҚШ Молия вазирлиги қатор россиялик йирик тадбиркорлар ва уларнинг компанияларига шахсий санкциялар қўллади. Идоранинг огоҳлантиришича, ушбу шахсларнинг манфаатлари йўлида транзакциялар ўтказувчи АҚШ норезидентлари иккиламчи санкциялар объектига айланиши мумкин.
Июнь ойида Forbes Швейцария банклари санкциялар остига тушган тадбиркор Виктор Вексельбергнинг ҳисобларида тахминан бир миллиард долларни музлатиб қўйгани ҳақида ёзганди. Бундан олдин, у эгалик қилган «Ренова» активлари бир ярим- икки миллиард долларгача музлатилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ россиялик миллиардерга санкция қўлламоқчи экани, у Ўзбекистонда ноқонуний операциялар амалга оширгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024