Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда GM Uzbekistan, «Ўзавтосаноат» ва Avtosanoat Invest’дан тахминан 10 млн доллар ундиришмоқчи
Банкрот бўлган дилерлик «ЎзДЭУ Авто-Уфа» МЧЖнинг арбитраж бошқарувчиси компания собиқ раҳбариятини субсидиар жавобгарликка тортишни талаб қилди.
Унинг фикрича, учта компания ва беш менежер 778,2 миллион рубль (10 миллион доллардан ортиқ) пул тўлаши керак, дея ёзади «Реальное Время».
Раҳбарият хатти-ҳаракатларини атайин банкрот қилиш сифатида ҳисоблаш мумкин, дейилади банкротлик тўғрисидаги маълумотлар реестрида эълон қилинган баёнотда.
Таъкидланишича, бош компаниялар «ЎзДЭУ Авто-Уфа»га ўзларидан кам ликвидли автомобиллар харид қилиш учун кредитлар олиш мажбуриятини юклаган.
Шунингдек, компания фаолиятга таъсир ўтказиши мумкин бўлган шахслар билан жамиятнинг банкротлик жараёни устидан назоратни қўлга киритиш мақсадида келишувларга эришган.
Бундан ташқари, раҳбарият 108 миллион рубллик (қарийб 1,5 миллион доллар) қарзларни қайтариш учун ҳаракат қилмаган.
Бошқарувчининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг «Avtosanoat invest» МЧЖ, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АКдан деярли 778,2 млн рубль (11,4 млн доллар) ундириш лозим.
«ЎзДЭУ Авто-Уфа»нинг банкротлиги 2017 йилнинг августида бошланган. Бошқирдистон арбитражи ўша йилнинг ноябрь ойида компанияни банкрот деб топди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025