Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 19 ёшли йигит ушланди. У дўкондан 11 млн сўмни ўғирлаб кетган
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу йил 21 август куни шу туманда яшовчи С.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 20 августга ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли савдо дўкони эшигини бузиб кириб, у ердан 11 млн сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ургут туманида яшовчи 19 ёшли Ш.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025