Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилдан бошлаб бюджет қонун билан тасдиқланади
Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
2020 йилдан бошлаб бюджет қонун билан тасдиқланади;
2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларининг камида 10 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтирилади.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинади.
2019 йил 1 январга қадар бюджет харажатлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали ишга туширилади. Унда давлат бюджети, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва Ҳисоб палатаси хулосалари эълон қилинади.
Портал орқали фуқаролар билан қайта алоқа ташкил этилади ва фуқаролар бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш, бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш имконига эга бўлади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025