Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Боруссия» мавсумни йирик ғалаба билан бошлади
Германия чемпионатининг 1-турида Дортмунднинг «Боруссия» клуби «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 4:1.
Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ Жан-Кевин Огустен меҳмонларни олдинга олиб чиққанди, аммо майдон эгалари биринчи бўлимнинг ўзида вазиятни ўнглашга эришишди. «Боруссия» сафида Махмуд Дауд, Аксель Витсель ва Марко Ройс голларга муаллифлик қилишди, яна бир голни «РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Марсель Забитцер ўз жамоаси дарвозасига йўллаб қўйди.
Кейинги турда «Боруссия» «Ҳанновер» меҳмони бўлади (31 август), «РБ Лейпциг» эса ўз майдонида «Фортуна»ни қабул қилади (2 сентябрь).
Тур доирасида бугун ўтказилган яна бир учрашувда «Майнц» «Штутгарт»ни қабул қилиб, кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. «Опель-Арена – Кофас-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.
Ўйиндаги ягона гол 76-дақиқада Энтони Уджа томонидан урилди, у Робин Кайсоннинг пасини голга айлантирди.
Германия чемпионатининг ўтган мавсумида «Штутгарг» еттинчи, «Майнц» — 14-ўринни эгаллаганди.
Кейинги турда «Майнц» «Нюрнберг» меҳмони бўлади, «Штутгарт» ўз майдонида «Бавария»га қарши ўйнади. Икки учрашув ҳам 1 сентябрь кунига белгиланган.
Германия чемпионати
1-тур
Боруссия Д – РБ Лейпциг 4:1 (3:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 1 Огюстен, 1:1 – 21 Дауд, 2:1 – 40, автогол Забитцер, 3:1 – 43 Витцель, 4:1 – 90 Ройс.
Боруссия Д – Бюрки, Аканджи, Шмельцер (Геррейру, 87), Пишчек, Диалло, Дилэйни, Витцель, Дауд, Пулишич (Санчо, 77), Ройс, Филипп (Вольф, 70).
РБ Лейпциг – Гулачи, Упамекано, Конате, Клостерманн, Саракки, Забитцер (Вернер, 46), Демме (Брума, 85), Кампль, Форсберг, Поульсен, Огюстен (Матеус Кунья, 72).
Огоҳлантиришлар: Упамекано (7), Саракки (23), Диалло (68), Дауд (75).
Майнц – Штутгарт 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 76 Уджа.
Майнц – Мюллер, Белль, Аарон Мартин, Бросински, Ньяхате, Гбамен (Кунде, 42), Баку, Хольтманн (Онисиво, 89), Де Бласис, Квайсон, Матета (Уджа, 67).
Штутгарт – Цилер, Павар, Инсуа (Соса, 84), Маффео, Бадштубер, Гентнер, Аскасибар, Кастро, Томми (Аколо, 81), Гонсалес (Дидави, 59), Гомес.
Огоҳлантиришлар: Хольтманн (63), Аскасибар (79), Соса (90).
Мавзуга оид
19:55 / 07.06.2023
«Боруссия» Жуд Беллингем «Реал»га трансфер қилинганини эълон қилди
19:48 / 10.05.2022
«Манчестер Сити» Ҳоланд трансферини эълон қилди
16:50 / 06.03.2021
Манчестер ва Мадридда дерби, Германияда «Бавария» «Боруссия»га қарши. Ҳафта ўйинлари анонси
19:52 / 13.12.2020