Фан-техника | 01:51 / 26.08.2018
27406
1 дақиқада ўқилади

Bugattiֹ’нинг 5 млн долларлик янги моделдаги машиналари бир зумда сотиб юборилди 

24 август Монтерейдаги (АҚШ, Калифорния) The Quail: A Motorsports Gathering автосалонида Bugatti ўзининг энг янги суперкари – Divo’ни тақдим қилди. Divo модели Bugatti Chiron купеси негизида қурилган бўлиб, бироқ унинг кузов панеллари мутлақ ўзгачадир. Автомобил аэродинамикаси батафсил ишлаб чиқилган, шасси ва подвескаси ўзгартирилган. Янги диффузор ва аксқанот ўрнатилган бўлиб, машинани босиш кучини 90 кг га, яъни 456 кггача оширган. 

Шунингдек, Divo модели Chiron’дан 35 кг енгилроқ бўлиб, унинг конструкциясида кўпроқ карбон, салонида енгил алькантара қўлланган. 

Машина двигатели қуввати ўзгаришсиз қолдирилган, яъни 1500 от кучини ташкил қилади. Аммо максимал тезлиги 380 км/соат билан чегараланган. 

Эътиборлиси, нархи 5 млн еврони ташкил қилувчи ушбу автомобилдан 40 дона ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг барчаси бир зумда сотиб юборилган.

Мавзуга оид