Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ва Эрон ўз мудофаасини мустақкамлаш учун биргаликда иш олиб боради – Асад
Сурия ва Эрон ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун узоқ муддатли режалар устида биргаликда иш олиб боради. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад маълум қилди. Асад Дамашқда Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамийни қабул қилди.
Ҳотамий Сурияга 2 кунлик ташриф билан келди. Асаднинг айтишича, Дамашқ ва Теҳрон “ўз сиёсатларини яқиндан мувофиқлаштириб, икки давлатнинг душман кучлари олдида матонатини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқади”.
Асаднинг таъкидлашича, АҚШ Яқин Шарқда барқарорликни издан чиқаришга қаратилган сиёсат юргазмоқда ва Суриядаги ихтилофни террорчилик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш орқали чўзмоқда. Унинг айтишича, Дамашққа АҚШ томонидан тажовузкор таҳдидларнинг ортиб бораётгани Сурия, Эрон ва уларнинг иттифоқдошлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни талаб қилади.
Ҳотамий ташрифи вақтида Сурия мудофаа вазири Али Аюб билан ҳам музокаралар ўтказди. Маълум қилинишича, Ҳотамийнинг ташрифи давомида давлатлар ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025