Ўзбекистон | 19:00 / 26.08.2018
2904
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича XIX ҳукуматлараро йиғилиши 7 сентябрда ўтказилади

7 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси (РФ) ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича XIX ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда. РФ  Ташқи иқтисодий маълумотлар порталида шу ҳақида хабар берилди. 

Манбага кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича XIX ҳукуматлараро йиғилишига РФ томондан Россия ҳукумат раиси биринчи ўринбосари, мамлакат молия вазири Антон Силуанов, Ўзбекистон томондан эса Республика Бош вазири Абдулла Арипов раислик қилади. 

Бундан аввалги Ўзбекистон-Россия XVIII ҳукуматлараро йиғилиши 2017 йилнинг 15 февралида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш