Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Осиё гранди билан беллашади
Ўзбекистон терма жамоаси 20 ноябрь куни Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинини ўтказади, деб хабар бермоқда ЎФА сайти.
Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, Осиёнинг кучли терма жамоалари билан музокаралар олиб борилди ва 20 ноябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Ноябрь ойида об-ҳаво совуқ келишини инобатга олиб, Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда тайёргарлик кўришга қарор қилган. Шу туфайли, бу ўйин Австралияда бўлиб ўтади.
Аввалроқ, сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 4та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилган эди. Хусусан, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон, 13 октябрь куни Шимолий Корея ва 16 октябрь куни Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024