Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААлик сармоячилар Тошкентда болалар маркази қурмоқчи
БААнинг Warehouse of Games компанияси Тошкентнинг Яккасарой туманида болалар учун таълим-билим, спорт ва ўйингоҳ маркази қуриш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент ҳокимиятида ўтган музокараларда сармоячилар лойиҳага 4 млн доллар киритиш истагини билдиришган.
Болалар маркази 0,4-0,5 гектар майдонда барпо этилиб, 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий ва маданий ривожланиши учун хизмат қилади. Бундан ташқари, марказда 35 та доимий иш ўрни ташкил этилади.
Марказни 2019 йил охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.