Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент маданият ва санъатни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, миллий маданий ва маънавий меросни сақлаш ҳамда кўпайтириш, халқимизни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш, моддий-техник базани яхшилаш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, ушбу соҳада маданият ва санъатни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжуд. Жумладан:
биринчидан, меценатлар ва ҳомийлар ёрдамини жалб қилишни рағбатлантирадиган самарали ҳуқуқий механизмларнинг йўқлиги республика маданият ва санъат муассасалари фаолиятини, энг аввало, муқобил манбалар ҳисобидан муносиб тарзда молиялаштиришни таъминлаш имконини бермаяпти, бу эса бюджет маблағларига ҳаддан ортиқ қарамликни келтириб чиқармоқда;
иккинчидан, ходимларнинг касбга тайёргарлик даражаси ҳамда маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифати замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мос келмайди, бу эса уларнинг маҳаллий ташриф буюрувчилар ва туристлар учун жалб этувчанлигини пасайтирмоқда;
учинчидан, маҳаллий маданият ва санъат муассасаларининг жаҳон маданий маконига пухта интеграция қилинмаганлиги мамлакатимизнинг ижобий қиёфасини шакллантиришда ва минтақанинг маданий маркази сифатидаги мақомини мустаҳкамлашда мавжуд бой маданий-тарихий меросдан ҳамда маданият ва санъатнинг замонавий йўналишларидан тўлиқ фойдаланиш имконини бермаяпти;
тўртинчидан, маданий мерос объектлари, республиканинг музей, архив, кутубхона ва бошқа жамғармалари бутлигини таъминлашга лозим даражада эътибор қаратилмаяпти, бу эса мамлакат маданий-тарихий меросини сақлаш ва оммалаштиришга комплекс ёндашиш имконини бермаяпти.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025