Ўзбекистон | 01:32 / 27.08.2018
3777
2 дақиқада ўқилади

Сингапурда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти виртуал реаллик технологиялари орқали намойиш этилди

Сингапурдаги энг йирик NATAS Holidays 2018 туристик кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари илғор технологиялар, жумладан виртуал реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда намойиш этилди. Мамлакатимизнинг кўргазмадаги стенди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг Тошкент шаҳридаги департаменти, Сингапурдаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда тайёрланган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматида қайд этилишича, Сингапурдаги кўргазма стенди иштирокчилари бу кўзойнак орқали ўзларини Ўзбекистон шаҳарларининг диққатга сазовор жойларида бўлгандек ҳис қилишган. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Виртуал реалликнинг ушбу инновацион механизми мамлакат туристик салоҳиятини тўғри баҳолаш ва меҳмонларни Ўзбекистонга ташриф буюриб, барчасини ўз кўзлари билан кўришга ундайди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Кўргазма меҳмонлари Ўзбекистон стендини жиҳозлаш ишлари ва туристик салоҳият тақдимотига ёндашувни юқори баҳолашди.

Мавзуга оид