Жаҳон | 20:35 / 28.08.2018
10069
1 дақиқада ўқилади

Мэйнинг африкаликлар билан бирга тушган рақси британияликларга ёқмади

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Жанубий Африкага ташрифи вақтида уни кутиб олган мактаб ўқувчилари билан рақсга тушди. Бу рақс тасвирланган видеоёзув Sky News томонидан намойиш этилди.

Тармоқдаги айрим фойдаланувчиларга сиёсатчининг бу ҳаракати ёқмади. Кимдир бош вазирнинг рақсини унинг мамлакатни бошқаришига ўхшатган бўлса, яна кимдир уни бузилиб қолган роботга ўхшатди.

Аммо ҳукумат раҳбарини қўллаб-қувватлаганлар ҳам топилди. Улар Мэйни ҳақорат қилишни бас қилишни, у шунчаки озгина бўлса ҳам кўнгил ёзишга уринаётганини айтишди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид