Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар халқаро мусобақада энг чидамли жамоа сифатида эътироф этилди
28 июлидан 9 августига қадар 2018 йилги “Халқаро армия ўйинлари” доирасида Россия Федерациясининг Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдонида “Қўшин разведкаси аълочиси - 2018” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақанинг қатнашчилари KUN.UZ таҳририяти меҳмони бўлди. Меҳмонларимиз мусобақада Ўзбекистон разведкачиларининг мураббийи Анзор Мейлиев ва “Мард ўғлон” мукофоти эгаси Беҳзод Ҳолйигитовлар бўлди.
Мусобақада Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро беллашишди. Филиппин ва Ҳиндистон вакиллари эса кузатувчи сифатида иштирок этишди.
Уларнинг айтишича, ҳакамлар томонидан энг чидамли жамоа сифатида бизнинг ҳарбийлар эътироф этилган.
Аввалроқ, 2017 йилнинг 10-17 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида бўлиб ўтган “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида Италия жамоаси билан бирга фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишган.
Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу мусобақада умумий ҳисобда 3-ўринни эгаллашди. Жамоа мусобақанинг 3-босқичида мутлоқ натижани қайд этган.
Мавзуга оид
16:39 / 11.03.2022
Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби бўлди
23:29 / 25.08.2020
Қўқонда халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаси тантанали равишда очилди — фотогалерея
14:16 / 10.08.2019
АрМИ-2019. «Индивидуал маҳорат» шартида жамоалар ҳақиқий маҳоратини намойиш этди
14:56 / 08.08.2019