Жаҳон | 22:09 / 29.08.2018
3580
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Ирландияда 590 кундан бери ҳукумат шакллантирила олинмаяпти

Фото: DW

Шимолий Ирландия ҳукуматсиз 590 кун яшаб, дунё рекорди ўрнатди.  

Аввалги ҳукумат 2017 йил январда экологик лойиҳа сабабли тарқаб кетган. Бу орада ҳукумат ишини тиклашга уринишлар бесамар кетмоқда.

Янги ҳукумат 1,5 йилдан кўпроқ вақтдан бери тайинлай олинмаяпти. Ирландларни эса ушбу “рекорд” унча ҳам хурсанд қилмаяпти ва улар йирик норозилик намойишлари ўтказишмоқда. Фуқаролар сиёсатчиларни охир-оқибат келишиб, ишга қайтишга чақиришмоқда.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг марказий ҳукумати ҳам юзага келган вазиятнинг ечимини зудлик билан топиш лозимлигига қўшилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид