Ўзбекистон | 23:59 / 30.08.2018
7281
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Ўзбекистон мустақиллиги байрамига бағишлаб видеотабрик тайёрлади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрамига ҳам жуда қисқа фурсатлар қолди. Бу тантана ўзбек халқи учун алоҳида мазмунга, алоҳида қиёфага эга. Мана шу муносабат билан Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи турли ташкилотлар томонидан ватан мадҳи тилга олинган турли видеороликлар тайёрланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан суратга олинган видеороликда бу соҳада фаолият юритаётган турли инсонларнинг Она юрт таърифи ҳақида айтган шеърларига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ушбу видеороликда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими суриштирувчиси Шуҳрат Азимов, Сурхондарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Бахтиёр Бердимуродов ва прокуратура соҳасида хизмат қилаётган бошқа инсонлар томонида Ватан шаъни, қадр-қиммати ва тарихи тараннум этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид