Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калуга областидаги иссиқхонада Ўзбекистон ва Хитойдан келган 51 нафар ноқонуний мигрант аниқланди
Россиянинг Калуга области Колонтай қишлоғида жойлашган иссиқхона комплекси минтақа ҳудудида ноқонуний миграция билан курашиш бўйича рейд объектларидан бирига айланди.
Маълумотларга кўра, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари у ерда Хитой ва Ўзбекистондан бўлган 51 нафар ноқонуний мигрантни аниқлашган. Чет элликлар иссиқхонада ишлаб, помидор ва бодринг етиштиришган.
«Текширув натижаларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари миграция соҳасида 84та маъмурий ҳуқуқбузарликни қайд этдилар. Минтақага келган меҳмонлар ҳар бир қоидабузарлик учун 2000 рубль миқдорида жаримага тортилди. 17 нафар чет эл фуқароси суд қарорига биноан мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилди, кейинчалик улар 5 йилгача кира олмайди. Икки ёки ундан кўп маъмурий қоидабузарлик содир этганлар келгуси 3 йил мобайнида бизнинг мамлакатимизга кира олмайдилар. Иш берувчи ҳар бир чет эл фуқароси учун 250 дан 800 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин», - деб хабар қилади Россия Ички ишлар вазирлигининг Калуга области бўйича бошқармаси матбуот хизмати.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025