Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Яна икки ўзбекистонлик олтин медал учун ўзаро курашади
Осиё ўйинларида ўзбек кураши бўйича мусобақаларда -90 кг вазн тоифасидаги олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон вакилларига насиб этадиган бўлди.
Яҳё Имомов ярим финалда қозоғистонлик Ерсултан Музаппаровдан устун келди ва финалга чиқди.

Шу вазн тоифасида Шермуҳаммад Жандриев эса ярим финал баҳсини кувайтлик Мисри Ҳусайнга қарши ўтказди ва у ҳам финалга йўл олди.
Энди олтин учун баҳс икки ўзбекистонлик спортчи ўртасида кечади.



Қайд этиш керакки, турнир давомида Ўзбекистоннинг икки вакили олтин учун ўзаро рақобат қилиши икки марта кузатилди. Аввалига кураш бўйича -66 кг вазн тоифасида Маъруф Ғайбуллоев ва Руслан Бўриев финалда ўзаро гиламга чиқишганди.
29 август куни эса ўзбекистонлик енгил атлетикачилар, Светлана Радзивил ва Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича олтин ва кумуш медалларни ўзаро бўлиб олишганди.
Мавзуга оид
16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
10:57 / 25.11.2024
Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
08:35 / 24.05.2024