Ўзбекистон | 18:36 / 31.08.2018
19466
2 дақиқада ўқилади

Мусулмонлар идораси айрим масжидларда имом-хатиблар ротациясини ўтказди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўз тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган имом-хатиблар ва имом ноибларининг вазифа алмашинуви (ротация)сини ўтказди. Бу ҳақда Идора Ахборот хизмати хабар қилмоқда. Хабарда таъкидланишича, вазифа самарадорлиги ҳамда имом-хатиблар фаолиятини янада фаоллаштириш мақсадида шундай қилинган. 

Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассислигида фаолият юритиб келган Исоқжон Бегматов аввалги лавозимида 0,5 ставка сақлаган ҳолда Яккасарой тумани “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтказилган. 

“Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тизимида вазифа самарадорлигини ошириш ҳамда имом-хатибларнинг иш фаолиятини янада фаоллаштириш мақсадида идора тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган бир қатор имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида вазифа алмашинуви (ротация) ўтказилди. Жумладан:

Муҳаммадиев Раббим “Ракат” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.  

Эргашев Аъзамжон “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Баланд” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Ҳакимов Ўткир “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Ракат” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Бегматов Исақжон Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассислигидан “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Жуманов Абдулҳамид “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиблигидан Хоразм вилояти Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртига ўқитувчи вазифасига ўтди.

Абдуқодиров Муҳаммадраҳим “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Нуманжанов Муҳиддин “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом ноиблигидан “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди”, - дейилади хабарда. 

Мавзуга оид