Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
McLaren 21 йил илгариги суперкарни қайта тиклади
McLaren Special Operations (MSO) бўлинмаси сертификатлаштириш дастури доирасида 1997 йилги намунадаги McLaren F1 GTR Longtail машинасини янги ҳолатга келтирганини маълум қилди.
Сертификатлаштириш дастури йўл ва пойга F1 автомобиллари эгалари учун ишлаб чиқилган. Унда суперкарнинг келиб чиқиши, асосий эҳтиёт қисмларининг ҳақиқийлиги, пойгалардаги иштироки ҳақида аниқ маълумотлар берилиши кафолатланади.
McLaren F1 эгаси сертификат билан бирга автомобиль тарихи ҳақидаги китобга эга бўлади. Дастурга 64та йўл ва 28та пойга «Макларен»лари киритилган.
F1 GTR 25R 1997 йилги мавсумга Gulf-Davidoff жамоаси учун тайёрланган уч суперкардан биридир. «Ле-Мандаги 24 соат» пойгаларидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг автомобиль таъмирланиб, Японияга сотиб юборилган ва у 2005 йилгача турли мусобақаларда қатнашган.
Машинани тиклаш учун 18 ой вақт кетди. Бунинг учун MSO мутахассислари завод омборида сақлаб келинган ҳақиқий эҳтиёт қисмлардан фойдаланишди.
Мавзуга оид
23:53 / 11.09.2020
Пандемия сабабли қийналиб қолган McLaren бош қароргоҳини сотмоқчи
01:53 / 20.08.2019
McLaren F1 спорткари 20 млн долларга сотилди (фото)
23:14 / 27.07.2019
Энг ноёб икки McLaren’дан биттаси ким ошди савдосида сотилади
20:30 / 28.12.2018