ОАВ: «Восток-2018» машқлари бутун дунёга кучли сигнал
Россиянинг «Восток-2018» ҳарбий машқлари бутун дунё учун «кучли сигналдир». Бу ҳақда Handelsblatt ёзмоқда.
Нашр экспертларининг фикрига кўра, ушбу машқлар дунёга Россия яккалатиб қўйилмагани ва энг қудратли давлатлардан бири унинг иттифоқдоши эканини кўрсатиб беради.
Таъкидланишича, «Восток-2018» машқлари АҚШнинг Россия ва Хитой ўртасида яқин ҳарбий ҳамкорлик бўйича қўрқувини ўзида акс эттиради.
Шу билан бирга, «Восток-2018» машқлари 1981 йилдан бери энг каттаси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шойгу Россияда 37 йил ичидаги энг катта ҳарбий машқлар бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилганди.
«Восток-2018» ҳарбий машқларига 300 минг ҳарбий жалб қилинади, бу 37 йил ичидаги энг катта машқларга айланади.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024