Жаҳон | 14:55 / 03.09.2018
27425
2 дақиқада ўқилади

Су-35 АҚШ ҲҲК учун даҳшат келтириб чиқариши айтилди

Фото: The National Interest

Американинг The National Interest нашри журналистлари Россиянинг Су-35 қирувчисини АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун энг ёмон даҳшат, деб аташди.

Су-35 Хитой армиясига топширилди ва, нашрга кўра, у Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг энг жанговар қирувчиларидан бири саналади. Кўрсатилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун Су-35’га ўрнатилиши мумкин бўлган Хитойнинг энг замонавий PL-15 ракеталари энг катта муаммо келтириб чиқаради.

«Агар иш тўқнашувгача бориб етса, Су-35 Хитойнинг Тайванни ўзига «эгиб» олиш борасидаги исталган ҳаракатида етакчи ўринни эгаллаши мумкин. У Хитой Халқ озодлик армиясидаги энг яхши қирувчи саналади, бироқ J-20 кўринмас қирувчи ундан устунликка эга. Аммо, у яқин келажакда ишлатилмайди, - дейилади мақолада. У «ҳаво-ҳаво» туридаги катта масофага эга ракетага эга бўлиб, Американинг ёнилғи қуйиш самолётлари ва бошқа ёрдамчи самолётларига ҳужум қилиши мумкин».

2015 йил ноябрь ойида Хитойга 2,5 миллиард доллар қийматидаги 24та Су-35 қирувчисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ F-35’нинг «йиртқич режими»даги парвози видеога олинганди

Мавзуга оид