Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада тушунарсиз ҳодиса кузатилди
Олимлар ўтган йили Антарктида ярим оролининг соҳилларида Ларсен музлигидан ажралиб чиққан А-68 улкан айсбергининг ўзгарувчан ҳаракатини қайд этишди. Ҳажми Ямайка оролини ярмига тенг муз бўлаги июль-августда соат милига қарши 90 даражага ўгирилиб қолди, деб хабар бермоқда Gizmodo нашри.
Тадқиқотчилар бундай нисбатан тез айланишга нима сабаб бўлганини ҳозирча тушунтириб бера олмаяптилар.
2017 йил июль ойида ташкил топган А-68 майдони 5,8 минг квадрат километрни ташкил этади, оғирлиги эса - тахминан бир триллион тонна. У Ларсен С музлигидан ажралиб чиққач, айсберг денгиз тубига тегиб кетган ва кам ҳаракатда бўлган. Бироқ, жорий йилнинг июль ойида (Жанубий ярим шарда бу вақтда қиш бўлади) сунъий йўлдош маълумотлари муз массасининг ҳаракати кучайганини қайд этди. Сўнгги икки ҳафта давомида айсберг 10 даражага бурилди, бундан икки ҳафта олдин эса - 30 даражага.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай ўзгариш сабабини бу ердаги денгиз қаъри рельефи ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли аниқлаш мушкул. Тадқиқотларни амалга ошириш мушкул, чунки минтақада океан юзаси кемалар ўтишига халақит берувчи муз билан қопланади. Олимларнинг фикрича, А-68 аста-секин эриши туфайли ёки айсберг кучли денгиз оқимига тушиб қолгани сабабли сув туби билан алоқани йўқотган.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
23:00 / 25.01.2025