Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Идлибда кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказганини тасдиқлади
4 сентябрь куни Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг 4 самолёти Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида жойлашган объектларга қарата юқори аниқликдаги зарбалар берган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, зарбалар «Жабхат ан-Нусра» гуруҳига қарши қаратилганди.
Мудофаа вазирлиги расмийси Игорь Конашенковнинг маълум қилишича, Россиянинг Су-34 русумли самолётлари жангариларнинг учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарилувчи цехларини, шунингдек, портловчи қурилмалар сақланувчи омборларини ўққа тутган.
Вазирлик хабарида қайд этилишича, Идлибда амалга оширилган ҳужум тинч аҳоли вакилларига дахл қилмаган.
Бундан аввалроқ россияликларнинг Идлибдаги ҳужуми ҳақида Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти хабар берганди.
Идлиб — Суриядаги қуролли мухолифат қўлида қолаётган охирги йирик шаҳардир. Август ойи ўрталарида матбуотда Башар Асад армияси Сурияга кенг кўламли ҳужум бошлашга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
Bloomberg агентлиги маълумотига кўра, АҚШ агар Асад армияси Идлибда кимёвий ҳужум уюштиргудек бўлса, Сурияга ракеталар ёғдирилиши ҳақида Россияни огоҳлантирган. Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги Идлибда АҚШ ҳужумига шароит яратилиши учун бошқа кучлар кимёвий ҳужум уюштириши мумкинлигини айтганди.
4 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Идлиб вилоятида Россия ва Эрон қўшинларининг ҳарбий ҳаракатлар бошлаши Сурия учун жиддий гуманитар ҳалокатга айланиши мумкинлигини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, юз минглаб кишилар ҳалок бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
12:58 / 22.12.2024
Янги Сурия қандай бўлади: Идлиб кўчаларидан қиёс
21:06 / 05.12.2024
Ҳалабни ким ва қандай қилиб эгаллади? Сурия урушидаги асосий 10 савол
16:09 / 05.12.2024
«Аввал бин Лодинга тақлид қилган, кейин костюм кийиб олган» — Асад режимига қарши кучлар етакчиси ҳақида
19:51 / 04.12.2024