Ўзбекистон | 19:28 / 05.09.2018
17341
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «КАМАЗ» билан яна бир қўшма корхона ташкил этилиши мумкин 

Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ўзаро ҳамкорликни, жумладан «КАМАЗ» корхонасининг Ўзбекистондаги лойиҳасини муҳокама қилди. Учрашув Татаристон ҳукумат уйида бўлиб ўтди, деб хабар берди chelny-biz.ru.

Фото: tatar-inform.tatar

Хабарда айтилишича, сентябрь ойида Ўзбекистонда «КАМАЗ» билан яна бир қўшма корхона очилиши кутилмоқда.  

Жорий йил бошида «КАМАЗ» Самарқанд вилоятининг Жомбой шаҳрида жойлашган UzAutoTrailer ишлаб чиқариш майдонларида юк машиналарининг дастлабки партиясини чиқарди.  

Ҳамкорлар 2018 йилда бозорга 1500 донага яқин автотехника, жумладан газ баллон қурилмали автомобилларни етказиб беришни режалаштирган. Завод йилига 2000 дона автотехника ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бу миқдорни 5000 донагача етказиш имконияти мавжуд.

Мавзуга оид