Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намунали уйлардан олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган аёлга чора кўрилади
Шу йилнинг 4 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 5 май куни Д.И. исмли аёлнинг таниши Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.П. исмли аёл унга Оқдарё тумани ҳудудида қурилаётган намунали уйлардан олиб беришини ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу аёл ундан 4 500 АҚШ долларини олган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб Д.П. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025