Жаҳон | 08:39 / 06.09.2018
17679
2 дақиқада ўқилади

Виктория Скрипаль: Россиядаги ҳар учинчи одам Скотланд-Ярд қидираётган шахсларга ўхшайди

Фото: Metropolitan police

Виктория Скрипалнинг маълум қилишича, ҳар учинчи россиялик Скотланд-Ярд томонидан фотосуратлари эълон қилинган, Британия томонидан Солсберидаги заҳарлашда гумонланган, деб эълон қилинган шахсларга ўхшашдир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Мўйловли эркак Россиядаги ҳар учинчи одамни эслатиб юборади. Ҳозир ҳамма соқол ва мўйловда юради. Фотосуратлар эълон қилинди, аммо дарҳол уларнинг исмлари ўйлаб топилганини айтишди», - деди у.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, фотосуратларга ишониш мумкин эмас, сабаби «бизни бу ишда бир неча марта алдашган».

Аввалроқ, Скотланд-Ярд ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган икки россиялик шахснинг фотосуратини эълон қилди ҳамда исмларини айтди. Бу Александр Петров ва Руслан Боширов. Уларни тўрт модда билан айблашмоқда, жумладан, полициячини ўлдиришга уринишда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларнинг қариндоши баёнот бергани, улар вафот этган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Мавзуга оид