Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW автомобилларини овоз орқали бошқариш мумкин бўлади
Германиянинг BMW автоконцерни ўз автомобилларида овозли ёрдамчи пайдо бўлишини маълум қилди. Ассистент ёрдамида автомобилнинг қўшимча функцияларини бошқариш мумкин бўлади, деб хабар бермоқда TechCrunch.
Овозли ёрдамчи Amazon Alexa технологияси ва Microsoft Azure булутли омбори асосида ишлайди. Тизим автомашинанинг борт компьютерига ўрнатилади ва у билан мулоқот қилиш мумкин бўлади. Ҳайдовчи овозли буйруқ орқали чироқларни ёқиши, ойна тозалагичларни ишга тушириши ҳамда сунъий онг билан турли мавзуларда суҳбатлашиши мумкин бўлади. Овозли ассистент гап маъносини ҳам тушунади: масалан, "BMW, мен совқотяпман" дейилса, салонни иситиш тизими ишга тушади.
BMW овозли ёрдамчи 2019 йил мартидан компаниянинг 23та мамлакатда сотилаётган автомобилларига ўрнатишга ваъда бермоқда. Шунингдек, тизим бир неча тилларда мулоқот қилиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:59 / 26.03.2025
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади
15:06 / 06.02.2025
Литва компанияси санкцияларни четлаб ўтиб Россияга BMW етказиб берган
13:31 / 23.12.2024