Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Суриядаги исёнчи гуруҳларни яширинча молиялаштиргани маълум қилинди
Исроил Сурия жанубидаги исёнчи тузилмаларни яширинча қуроллантирган ва молиялаштирган. Бу тузилмалар Эронни қўллаб-қувватловчи кучлар ва ИШИД жангариларининг Сурия-Исроил чегарасига яқин ҳудудларни эгаллаб олишига йўл қўймаган. Бу ҳақда ушбу тузилмаларнинг 20 га дан кўпроқ қўмондони ва аъзоларига иқтибос келтирган ҳолда Foreign Policy нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, гап охирги йиллар давомида Исроилдан қурол ва молиявий кўмак олган камида 12 гуруҳ ҳақида кетмоқда. Исроил куч тузилмалари исёнчиларга Голан тепаликлари ва Сурияни боғловчи уч пункт орқали қуролларни берган. Охирги шундай ҳолат июлда бўлган.
Foreign Policy ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир жангчига ойига 75 долларга яқин маош тўланган. Тузилмалар милтиқ, пулемёт, миномёт, автомобиллар, Сурия қора бозорида қурол сотиб олиш учун қўшимча маблағлар билан таъминланган.
Бундай хабарлар аввал ҳам бошқа ОАВда, жумладан Wall Street Journal нашрида пайдо бўлган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025