Жаҳон | 11:49 / 07.09.2018
139364
2 дақиқада ўқилади

Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 5 фуқароси ҳалок бўлди (рўйхат)

Фото: most.tv

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга асосан, 2018 йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:30да Липецк области Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида «Toyota RAV 4» русумли енгил автомобиль «ВАЗ 2106» русумли енгил автомобиль билан тўқнашган. 

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:
1. Ахмедов Мавлонбек Рахинбаевич 1986 й.т;
2. Сапаев Мирзабек Ибодуллаевич 1990 й.т;
3. Самандаров Наримон Алимович 1984 й.т;
4. Адамбаев Жавлонбек Ғуламович 1983 й.т;
5. Аллабердиев Азизбек Қосимович 1983 й.т;

Қайд этилишича, ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасади Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид