Жаҳон | 11:44 / 07.09.2018
30099
2 дақиқада ўқилади

Скрипалларни заҳарлаган шахслар тасвирланган видео пайдо бўлди

Британия ҳукумати томонидан «Новичок» асаб-фалажловчи модда ёрдамида ҳужум содир этганликда айбланаётган россиялик Александр Петров ва Руслан Боширов Солсберидаги антиқа нарсалар билан савдо қилувчи дўкон видеокузатув камераларига тушиб қолган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бериб, видеоёзувни эълон қилди.

Билдирилишича, тасвирлар 4 март, якшанба куни, ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия «Новичок» билан заҳарланганидан бир неча дақиқа ўтиб олинган. Видеода икки киши дўкон ёнидан ўтиб кетиши, кейин тўхтаб, пештахталарга қараши тасвирланган. Daily Mail’нинг ёзишича, бу Петров ва Боширов бўлиб, улар шаҳарни тарк этиш учун вокзалга йўл олишаётган бўлган. Эркаклар хотиржам ва қувноқ кўринган. Дўкон эгаларининг маълум қилишича, россияликларни пештахтадаги ноёб тангалар тўплами ўзига жалб этган. Дўконнинг ўзи якшанба куни ёпиқ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди. 

Мавзуга оид