Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танишининг ишини ижобий ҳал қилдириш учун пора таклиф қилган фуқаро жазога тортилади
2018 йилнинг 4 сентябрь куни Бухоро шаҳар ички ишлар органлари ходими ўз раҳбарларига ахборот бериб, унда шу куни фуқаро Х.Ш.нинг қонунбузарлиги юзасидан тўпланган ҳужжатларни тергов бўлимига ўтказмаслик учун 25 ёшли фуқаро Ж.Д. 200 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шу йилнинг 5 сентябрь куни вилоят ИИБ ва прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро Ж.Д. ходимга хизмат хонасида Ҳ.Ш.ни ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025