Ўзбекистон | 10:26 / 08.09.2018
20193
1 дақиқада ўқилади

Бир ҳафта давомида 1,6 млрд сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 27 августдан 2 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 785,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 43,6%га ортиқ эканлигини кўрсатди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 543 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 1,6 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 33% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг автоҳаваскорлари ҳар бири 13% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 9%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 45%га тенг.

Мавзуга оид