Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия соҳиллари яқинида дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси ишга тушди

Фото: Ørsted
Англия шимолидаги Камбрия соҳиллари яқинида дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси ишга тушди. Янги шамол фермаси Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши энергетика соҳасининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги хавотири сабабли ишга туширилди. Walney Extension деб номланган бу шамол электр станциясининг қуввати 659 мегаваттни ташкил қилади. У томондан ишлаб чиқарилаётган электр энергия эса 590 минг уйни таъминлаш учун етади.
Электр станция майдони 20 мингта футбол майдонига (тахминан 142 минг квадрат метр) тенг бўлиб, 87 та шамол турбинаси ёрдамида ишлайди. Унинг лойиҳаси билан Даниянинг Ørsted компаниясининг Британиядаги бўлинмаси шуғулланган.
Walney Extension айни вақтда энг йирик шамол электр станция бўлишига қарамай, бу номни узоқ сақлаб қололмайди. 2020 йилда Шарқий Англияда қуввати 714 МВтни ташкил қилувчи яна битта шамол электр станцияси East Anglia One қурилишини якунлаш режалаштирилган. Ушбу электр станцияси қурилиши билан ScottishPower компанияси шуғулланади.
Ørsted компаниясининг яна бир лойиҳаси Hornsea Project One’га кўра қуввати 1200 МВтлик электр станция қуриш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Йоркшир соҳиллари яқинида 1800 МВтлик станция қуриш режалаштирилган. Станция 2022 йилда ишга тушиши керак. Мутахассисларнинг баҳолашича, бу станция 1,8 млнта уйни электр энергия билан таъминлай олади.
Охирги маълумотларга кўра, Буюк Британияда истеъмол қилинадиган электр энергиянинг ўндан бир қисми шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025