Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan’нинг «очиқ осмон остидаги» автосалонлари барча ҳудудларда иш бошлади
GM Uzbekistan "Очиқ осмон остидаги савдолар" республиканинг барча ҳудудларида иш бошлагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” сайтида хабар берилган.
“Ҳурматли харидорлар, аввал сизга ваъда қилганимиздай "Очиқ осмон остидаги савдолар" республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлади.. Энди автомобилларни акция муносабати билан тез ва қулай тарзда "45 дақиқада" харид қилиб, совғасига велосипед олишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ, GM Uzbekistan Тошкент шаҳридаги «Сергели» автомобиль бозори ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари» янги акциясини йўлга қўйганди. Илк кунда жами 3 млрд 850 млн сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйгани хабар берилганди.

Мавзуга оид
19:54 / 24.01.2025
Тошкентда яна бир автосалон эгаси қамоққа олинди
08:50 / 12.07.2024
Тошкентдаги яна бир автосалон одамларни алдагани айтилмоқда
07:44 / 27.03.2024
Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни алдаб олган «автосалон эгалари» қамалди
14:22 / 11.09.2023