Ўзбекистон | 17:57 / 08.09.2018
4029
2 дақиқада ўқилади

ICTEXPO​-2018’да онлайн шу бугуноқ стенд бронлаб қўйинг ва кўргазманинг бир қисмига айланинг!

Маълумки, 26 сентябрдан 28 сентябрга қадар ICTEXPO​-2018 йиллик кўргазмаси Тошкент шаҳрида ва 26-27 сентябрь кунлари ICTEXPO​-2018 минтақавий кўргазмаси Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

ICTEXPO​-2018 АКТ кўргазмасининг асосий мақсади ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги ютуқларни намойиш этишдир. Бу йил кўргазмада иштирок этиш учун талаблар катта бўлгани туфайли МКК «Ўзэкспомарказ»да кўргазма экспозицион стендлари учун бир вақтнинг ўзида 2та павильон (1 ва 2-Павильонлар) ажратилди. Жиззах шаҳридаги ICTEXPO​-2018 минтақавий кўргазмаси эса Истиқлол -12 кўчаси манзили бўйича Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ICTEXPO​-2018 Кўргазмаси доирасида нафақат хусусий ва қўшма корхоналар, балки хорижий компанияларнинг ҳам маҳсулотлари ва технологияларининг намойиш этилишини қайд этиб ўтамиз. Тошкентдаги кўргазманинг потенциал ва манфаатдор иштирокчилари 10 кв.м.дан зиёд кўргазма майдонини ушбу тадбирнинг http://ictweek.uz/en/booking сайтида онлайн тарзда бронлашлари мумкинлиги муҳим ва жуда қулайдир, унда стендлар ҳамда ICTEXPO​-2018 захираланган иштирокчилари киритилган интерфаол хаританинг схемаси мавжуддир. Кейинчалик кўргазмада иштирок этиш учун ариза формасини юклаб олиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва иштирок этиш шартлари ва тартиби билан танишиб чиқиш лозим.

Кўргазмага ICTEXPO​-2018 меҳмони сифатида ташриф буюриш учун www.ictweek.uz расмий сайтида рўйхатдан ўтиш ва QR-кодини олиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу, ўз навбатида, рўйхатдан ўтказиш ва Павильонларга ўтиш учун номингизга бериладиган бейджикни олиш  вақтида вақтингизни тежаш имконини беради, ёки ҳар қандай ташриф буюрган меҳмон тадбир ўтказиладиган куни рўйхатга олиш жойларидан бирида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Тўлиқ маълумот учун + 998 95 146-63-44, +99895 144-04-40 ёки +99895 142-44-42 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки info@ictweek.uz манзилига ёзишингиз мумкин. Жиззах шаҳридаги минтақавий кўргазмада иштирок этиш масалалари бўйича: +998 93 383 99 79.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид