Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга жойлаштиришга ваъда бериб пул олган тиббиёт ходимлари қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, шу йилнинг 5 сентябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д. раҳбарият орқали уни Когони тумани Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига фаррош лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Бухоро вилояти ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д. Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими хонасида ариза муаллифи Б.С.дан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
18:26 / 15.05.2025