Мотопойгачи рақиби мотоциклининг тормозини босгани учун четлаштирилди
Мотопойгачи Романо Фенатти мотопойгалар бўйича Сан-Марино Гран-присининг Moto2 синфида мотопойгалар бўйича жаҳон чемпионати 13-босқичи чоғида профессионал спортчиларга хос бўлмаган тарзда ўзини тутгани учун дисквалификация қилинди.
Вазият шундан бошландики, Стефано Манци 12-ўрин учун курашда Фенаттини трассадан ташқарига чиқариб юборди ва ўзи ҳам траекториядан чиқиб кетди, натижада ҳар икки пойгачи кўплаб позицияларни йўқотди.
Шундан сўнг Фенатти асосий тўғри йўлда Манци билан тенглашиб олди ва рақибининг олд тормози дастасини босди, шу сабабдан ҳам қора байроқ кўрсатилди.
Шунингдек, Манци ҳам жазоланди - у кейинги пойга стартида олтита поғонани йўқотди.
Fenati penalty: Italian suspended from two Grands Prix
— MotoGP™🇸🇲🏁 (@MotoGP) September 9, 2018
The #Moto2 rider will not take part at Aragon or Buriram following Misano incident, Manzi also penalised #MotoGP | #SanMarinoGP 📰 https://t.co/DccVImFKfz pic.twitter.com/1XLAvaNj0y
Мавзуга оид
16:01 / 06.07.2024
Метанда юрадиган илк мотоцикл тақдим этилди. Унинг нархи 1000 евродан бошланади
21:48 / 04.06.2024
16 ёшга тўлганларга мопед ва скутерларни гувоҳномасиз бошқаришга рухсат берилиши мумкин
16:29 / 19.10.2022
Тошкентда «Нексия-3» ва мотоцикл тўқнашиши оқибатида бир киши шифохонага ётқизилди
11:33 / 11.12.2021