Поезд машинисти ногиронлиги бўлган аёлнинг юзига эшикларни ёпиб қўйди ва жўнаб кетди (видео)
Буюк Британияда яшовчи аёл Greater Anglia транспорт компанияси устидан шикоят қилди, сабаби у перронда вагонга чиқиш учун ёрдам кутаётганида поезд машинист эшикларни ёпган ва кетиб қолган. Поезд вокзални аёлсиз тарк этаётгани тасвирланган видео унинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.
Холли Брукснинг (Hollie Brooks) айтишича, вокзал ходимига ногиронлик аравачасида унга чиқиш учун пандус тақдим этиш борасида илтимос билан чиққан. Унинг сўзларига кўра, поездга чиқиш учун ёрдам кераклиги ҳақида бир неча киши хабардор этган.
Пандусни (биноларга кираверишда юқорига чиқиш ёки пастга тушиш учун имкон берадиган қия сирт, нишаб йўлка) узоқ вақт давомида беришмаган. Кутилмаган поезд эшиклари ёпилган ва у жўнаб кетган. Брукснинг тан олишича, шу пайтда ваҳимага тушган.
Ногиронлик аравачасида сафар қилувчи йўловчилар бу ҳақда транспорт компаниясини аввалдан хабардор этиши керак, британиялик аёл ҳам шундай қилган. Бироқ, унинг поезди жўнаб кетиши лозим бўлган платформа ўзгарган ҳамда керакли пандус ўз вақтида тақдим этилмаган. The Mirror маълумотларига кўра, Greater Anglia вакили шахсан узр сўраш учун аёл билан боғланишга уриниб кўрди.
Мавзуга оид
18:15 / 24.11.2024
Британия қиролининг Лондондаги қароргоҳи таъмирлаш ишлари туфайли уч йилга ёпилади
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
23:36 / 20.11.2024