Жаҳон | 10:19 / 11.09.2018
8772
1 дақиқада ўқилади

Хоккайдодаги зилзила қурбонлари сони ошиб бормоқда

Фото: Xinhua

Япониянинг Хоккайдо оролида юз берган зилзила натижасида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Япония ҳукумати ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидириб топиш бўйича ишларни якунлади, сабаби бедарак йўқолган шахслар ҳақида бошқа хабарлар келиб тушмаяпти.

Аввалроқ, Хоккайдодаги зилзила натижасида 42 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди. Хавфли табиий офат туфайли 5,6 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

Шунингдек, хабар берилишича, Хоккайдодаги зилзила туфайли 300га яқин киши жароҳат олди.

Мавзуга оид