Ўзбекистон | 10:29 / 11.09.2018
241828
2 дақиқада ўқилади

Юнусобод тумани ҳокими катта миқдордаги пора билан қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган. 

Қайд этилишича, махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.

Пора билан ушланган воқеа иштирокчилари бир неча киши экани айтилмоқда.

Бахтиёр Абдусаматов 1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган.

Турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

У 2017 йилнинг 11 апрель кунида президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор чоғида ҳайфсан олган, бир ҳафта ўтиб, туман ҳокимлигига туширилганди

Мавзуга оид