Жаҳон | 19:47 / 12.09.2018
52174
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг бахтсиз мамлакат маълум қилинди

Фото: Marcus Bleasdale

Марказий Африка Республикасининг фуқаролари 2017 йилда бошқа кишиларга қараганда кўпроқ салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечирганлар. Бу ҳақда Gallup институтининг жаҳон давлатларидаги ҳис-туйғулар бўйича ўтказган тадқиқотида айтилади.

МАР аҳолисининг аксарият қисми аввалги куни «кўплаб жисмоний оғриқларни» бошидан ўтказган 11 мамлакатдан бири бўлди. Бу 11 давлатнинг деярли барчаси Африкада, Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган.

Ироқ бахтсизлик даражаси бўйича иккинчи ўринда - 59%. Бундан ташқари, рўйхатда Жанубий Судан (аҳолисининг 55 фоизи бахтсиз), Миср (47 фоиз) ва Эрон (45 фоиз) бор.

2017 йилда дунёдаги бахт даражаси охирги ўн йил ичидаги энг паст даражага етди. этган. Gallup институти сўровига кўра, стресс ва хавотир ҳис қилувчи кишилар сони ортмоқда. 

Ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлган давлат орасида Лотин Америкаси мамлакатлари етакчига айланди. Хусусан, энг бахтли давлатлар рейтингида биринчи уч ўринни Парагвай (85%), Колумбия ва Сальвадор (82%дан) эгаллади.

Энг паст кўрсаткичли салбий ҳис-туйғуларга эга бўлган мамлакатлар орасида - Тайвань, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Мўғулистон. Тадқиқотда таъкидланишича, бу ушбу давлатлардаги кишилар аксарият ҳолатларда фақат ижобий ҳис-туйғуларни бошидан ўтказишади, дегани эмас.

Мавзуга оид