Ўзбекистон | 16:37 / 12.09.2018
13382
1 дақиқада ўқилади

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси раҳбарлари тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раҳбарлари лавозимга тасдиқланди.

Ҳукумат қарорига кўра, Нурбек Эргашович Йўлдошев республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси этиб;

Неъмат Маматович Жумақулов Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 10 сентябрь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Мавзуга оид