Спорт | 08:55 / 12.09.2018
14694
2 дақиқада ўқилади

Тевес: «Мессини спортзалда кўрмаганман, Роналду эса бутун кунини машқлар билан ўтказиши мумкин»

Фото: Daily Mirror

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби ҳужумчиси Карлос Тевес «Барселона» ва «Ювентус» аъзолари Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг машғулотларини таққослаб, қуйидагича фикр билдирди.

«Мессини ҳеч қачон спортзалда кўрмаганман. Умуман олганда, мен унинг тўп билан ишлаётгани ва бошқа машқлар бажарганига кўзим тушмаган. Месси ҳаммасини табиий равишда уддалайди.

Роналдуга келсак, унинг учун машғулотлар ёпишқоқ ғояга айланиб қолган. Криштиану Роналду бутун кунини спортзалда ўтказиши мумкин. Бир куни эрталаб соат 6 да машғулот ўтказиш учун келганимда у аллақачон шуғулланишни бошлаб юборган эди», - деган Тевеснинг сўзларини келтириб ўтди Depor.

Эслатиб ўтамиз, Тевес «Манчестер Юнайтед» клубида Роналду билан бирга тўп сурган бўлса, Аргентина терма жамоасида Месси билан жамоадош бўлган.

34 ёшли Тевес «МЮ», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» каби грандлар сафида танилган. У ўтган мавсумни «Бока Хуниорс» сафида ўтказиб, Аргентина Примерасида 10 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Мавзуга оид