Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиқди

Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров видеомурожаат билан чиқди, унда у Black Star лейбли асосчиси Тимати ва MMA жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги можарога изоҳ берди. Видеоёзув Тиматининг инстаграмида эълон қилинган.
Ёзувда Қодиров «бемаънилик билан шуғулланмасликка» чақирган ҳамда биродар доғистонликлар бир-бирини хафа қилмаслиги кераклигини эслатиб ўтган.
«Биз ўзимизда тартиб ўрнатамиз - террорчилар ҳам, гастролчилар ҳам, бошқаси ҳам келмайди. Бизга меҳмонларнинг ташриф буюриши муҳим, Кавказни, туризмни ривожлантиришимиз керак. Шунинг учун, келинглар, дўст бўлиб яшаймиз», - дея маълум қилди Қодиров.
Шунингдек, Қодировнинг қўшимча қилишича, «Ҳабиб вазнини йўқотмоқда, у асабийлашмоқда. Шунинг учун уни тушунса бўлади». Видеога «Ким тушунмаган бўлса, ўша тушунади» ёзуви ҳам қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовни танқид қилганлар «қутурган итлар» билан таққосланганди.
Мавзуга оид

18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди

22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди

20:36 / 17.08.2024
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди

18:33 / 15.08.2024