Ўзбекистон | 20:10 / 13.09.2018
23712
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда экскаватор ишлаб чиқариладиган қўшма корхона расман очилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида ташкил этилган «Амкодор-Агротехмаш» қўшма корхонасини очиб беришди.

Умумий қиймати 33 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Бугун расман ишга тушган биринчи босқичда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги экскаваторлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 2019 йилда 22 фоизга, 2021 йилда камида 50 фоизга етказилади.

«Давлатимиз раҳбари маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини минтақамиздаги мамлакатларга етказиб бериш учун қулайлигини қайд этди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шу ерда қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки экскаваторлар намойиш этилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид