Январь-августда Ўзбекистон экспорти ҳажми 8,6 млрд долларга тенг бўлди
2018 йил январь-август ойларида экспорт ҳажми 8,6 млрд. АҚШ долларга (ўсиш суръати 4,4%) тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Экспорт таркибида товарлар 76,9% улушга эга, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (20,4%), озиқ-овқат маҳсулотлари (8,6%), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (7,2%) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Хизматлар экспорти ҳажми 1981,3 млн. АҚШ долларини ёки жами экспорт ҳажмининг 23,1%ини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,0%га ўсганлиги кузатилди. Хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши транспорт хизматлари, туризм хизматлари, телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари, молиявий хизматларидан иборат.
Республикадан экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса умумий экспорт ҳажмининг 36,5%ини ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:59
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024