Жаҳон | 23:15 / 14.09.2018
4713
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқига ноқонуний миграция деярли ярмига камайди 

Фото: Anadolu Agency

Европа Иттифоқига ноқонуний миграция оқими 2018 йилнинг январь-июнида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. Бу ҳақда Европа чегараларни назорат қилиш агентлиги Frontex маълум қилган. 

Хабарда айтилишича, Шарқий-Ўрта ер денгизи орқали келаётган ноқонуний муҳожирлар сони ошмоқда. Бу йўналиш бўйича Европа Иттифоқига келаётган ноқонуний муҳожирлар сони 2017 йилнинг январь-июнига нисбатан 2 марта ошган.  

Шу билан бирга ЕИга Марказий Ўрта ер денгизи орқали келаётган ноқонуний муҳожирлар сони 80 фоизга камайган.

Испанияга келган ноқонуний муҳожирлар сони эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2 марта кўпайган.

Мавзуга оид