Жамият | 20:10 / 16.09.2018
48930
4 дақиқада ўқилади

Машҳур Tizer ичимлиги энди Ўзбекистонда. Футбол ишқибозларини ажойиб акция кутмоқда

14-сентябрь куни пойтахтдаги “Бобур” бизнес марказида янги Tizer алкоголсиз, салқин ичимлигининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маросимда кенг жамоатчилик вакиллари, жумладан, санъат, спорт соҳасининг таниқли вакиллари, ўзбекистонлик ва хориждан ташриф буюрган тадбиркорлар, инвесторлар иштирок этишди.

Жумладан, меҳмонлар орасида футбол бўйича жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов, Австриядаги “Эсаром” компаниясининг Марказий Осиё бўйича бош менежери Алла Бродянская, 2007 йилнинг  Осиёдаги энг яхши футбол мураббийи Рауф Инилеев, собиқ футболчи Азамат Абдураимов ва бошқа таниқли шахсларни учратиш мумкин эди.


Тадбир меҳмонлари Ўзбекистонда янги бренд ҳисобланган Tizer ва республикада тадбиркорлик фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар борасида ўз фикрларини билдиришди.

Алкоголсиз, салқин ичимлик турига кирувчи Tizer бренди дунё миқёсида урфга кириб келаётган маҳсулотлардан биридир.

Tizer энергия  бахш этувчи, газланган ичимлик, аммо у турли энергия берувчи қўшимчалардан холи ҳисобланади.

 

Таъкидлаш ўринлики, энергетик ичимликларнинг таъсири ўтгач кишида чарчоқ, уйқусизлик, асабийлик ва тушкунлик каби ҳолатлар пайдо бўлади. Меъёридан ортиқ истеъмоли организмда тахикардия, психомотор қўзғалиш, асабийлик ва тушкунлик кабиларнинг сурункали тус олишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўпгина қувват берувчи ичимликларда учрайдиган В витамини кўплиги туфайли истеъмолчида вақт ўтиши билан юракнинг тез уриши, бўғинларда увишиш каби ҳолатлар пайдо бўлиши мумкинлигини инобатга олсак, бундай қўшимчалардан холи Tizer‘ни барча ёшдаги инсонлар истеъмол қилиши мумкин.

Тақдимот давомида Тошкент шаҳар Сирғали тумани саноат зонасида жойлашган корхона фахрли меҳмонларнинг рамзий старт тугмасини босиши билан маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади.

 

Корхона бир ойда 10.000.000 ва йилига 110.000.000 ичимликни қадоқлаб чиқариш қувватига эга.

Унда 100 дан ортиқ ходимлар доимий иш билан таъминланган.

Корхона раҳбари Аъзам Мирҳидоятовнинг Kun.uz мухбирига билдиришича, Tizer салқин ичимлигини экспорт қилиш бўйича Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси билан дастлабки келишувларга эришилган ва келгусида экспортнинг қамров даражаси янада кенгаяди.

Тақдимотда Tizer‘нинг махсус “Чемпионлар лигаси”акцияси бошланганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, 2018 йилнинг 10 сентябридан 2019 йилнинг 10 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу акция ўтказилади. Акция иштирокчилари Tizer савдо белгиси томонидан тақдим этилаётган турли ютуқли совғалар ва футбол бўйича Чемпионлар лигасининг финал ўйинида қатнашиш учун Европага унутилмас сафарни қўлга киритишлари мумкин.

Акция иштирокчисига айланиш учун махсус қопқоқли Tizer салқинлантирувчи ичимлигини сотиб олиш ва қопқоқ остига беркитилган 2018-2019 йилларда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этувчи Европа клублари номларини топиш ҳамда 32 та клубнинг барчасини тўплаш зарур.

Акция иштирокчилари барча 32 та топ клубни тўплаб, 2019 йилнинг 1 июнида Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Ванда метрополитано” стадионида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Чемпионлар лигасининг финал ўйини учун 20 та йўлланмадан бирининг ғолибига айланиши мумкин.


Акциянинг ҳар бир иштирокчиси флаерларда кўрсатилган барча мукофотларни ютиб олишлари мумкин.

Тақдимот давомида меҳмонлар байрамона дастурхон атрофида Tizer ичимлигидан таьтиб, унга баҳо бериш имконига эга бўлишди.

Тадбир Uzreport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиб борилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид