Ўзбекистон | 14:46 / 18.09.2018
4091
1 дақиқада ўқилади

BP Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради. Castrol мойини ишлаб чиқариш режалаштирилган

Фото: REUTERS/Luke MacGregor

BP Ўзбекистондаги ўз фаолиятини кенгайтиришга тайёр, дея хабар берди компаниянинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Майкл Денисон. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида айтилган.

Унинг сўзларига кўра, компания Қорақалпоғистоннинг шимолий Устюрти ва Фарғона вилоятидаги истиқболли конлар устида иш олиб боради. У ерда углеводородларни қазиб олиш учун илгари қўлланилмаган технологиялардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

«BP компанияси Castrol мой маҳсулотлари сотувини республикада истиқболли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан кенгайтиришни режалаштирмоқда», - дея маълум қилди Денисон.

Бундан ташқари, компания ўз технологияларини жорий этиш орқали муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини оширишда иштирок этишни режалаштирмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид